Тамаки трипси (Thrips tabaci)

Тамаки трипси (Thrips tabaci) - Rasm 1
Тамаки трипси (Thrips tabaci) - Rasm 2
Тамаки трипси (Thrips tabaci) - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Тамаки трипси Thripidae оиласи мансуб, ҳаммахўр ҳашарот ҳисобланади. Тамаки трипси иссиқхоналарда ҳамда далада ғўза, пиёз, соя, бодринг, буғдой, қовоқ, тарвуз, помидор, карам, зиғир, лавлаги, картошка каби ўсимликларни кучли зарарлайди. Эрта баҳорда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 8–14С дан юқори бўлганда трипслар қишловдан чиқиб, ривожланишни бошлайди. Мавсумда трипсларнинг ўрғочиси эркагига нисбатан кўп бўлади. Бунинг натижасида кўплаб тухум қўяди. Ўрғочи трипслар ҳаёти давомида 100 донагача тухум қўяди. Тухумдан зараркунанданинг личинкалари 3-4 кунда чиқади. Личинкалар 10-15 кун ривожланиб, етук ҳашаротга айланади. Етук ҳашаротлар ёз ойларида 10-25 кун ҳаёт кечиради. Битта авлодининг ривожланиши 23-25 кун давом этади. Бу зараркунанда 7-10 та авлод беради. Вояга етган трипс серҳаракат бўлиб кўзга тез ташланади. Бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка, бир даладан иккинчи далага учиб ўтади. Айниқса қуруқ ва иссиқ ҳавода у жуда ҳам тез ҳаракат қилиб, битта ўсимликда бир неча соатгина бўлади. Ҳавода нисбий намлик қанча юқори бўлса трипс битта ўсимликда узоқ вақт зарар келтиради.

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Дала қирғоқларидаги, йўл ва ариқ зовур бўйларидаги бегона ўт қолдиқларини феврал-март ойларида қўл кучи билан йўқ қилиш чораларини кўриш.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Ғўза майдонлари билан туташган ғалла майдонларига апрель ойининг биринчи ўн кунлигидан бошлаб гектарига 500 тадан, ўз навбатида ғўза майдонларига ҳам гектарига 500-1000 тадан олтинкўзни 2-3 марта қўллаш. Тамаки трипсига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1:10,1:20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади. Зарурият бўлган майдонларга олтинкўз тухумидан 500-1000 тагача чиқариш давом эттирилади; тамаки трипси тушган далаларга хон қизи қўнғизлари, сирфид пашшалари, афидиидлар ва бошқа фойдали хашаротларни жалб этиш.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Далада 15-20% ўсимлик зарарланиб, 1 та баргда7-8 дона зараркунанда аниқланса кимёвий кураш тавсия этилади. ФОСШАНС, эм. к.,БОРЕЙ НЕО сус.к, (Б) (А), ДЕЛЬТА 10% эм. к., ДЕФЕНТОКС 2,5% эм. к. (Б), ДЕЦИС 10% эм. к. (Б), КИНФОС эм. к, ИМИДАШАНС, с.э. к.,ЭСПЕРО, сус.к,