Маккажўхори парвонаси (Ostrinia nubilalis)
Umumiy ta'rif
Маккажўхори парвонасининг вояга етган қуртлари ўсимлик қолдиқларида далада қишлайди. Қишлашга кетишдан олдин қуртлар ташқари билан алоқа тешигини беркитиб ташлашади. Баҳорда ҳаво ҳарорати 15-16° дан ошганда (Ўзбекистон шароитида майнинг бошларида) қуртлар ғумбаклана бошлайди. Бундан олдин бўлғуси капалакнинг ташқарига учиб чиқишини осонлаштириш учун қуртлар поя деворини кемириб думалоқ тешик ясашади. Қуртларнинг ғумбакланиши даврида ҳаво намлигининг аҳамияти катта бўлади. Маккажўхори парвонаси намликсевар тур бўлганлиги сабабли, ҳаво намлиги юқори, баҳор фаслида ёғингарчилик мўл бўладиган туманларда ёки суғориладиган пайкалларда яхши ривожланади. Қурғоқчилик бу зараркунанданинг душмани. Бундай шароитда қуртлар кўплаб ўлади. Ғумбакланиш олдидан қуртлар юмшоқ ва юпқа пилла ўрайди. Ғумбаклик даври 10-25 кун давом этади. Бунда йирик ғумбаклардан (80-120 мг) одатда урғочи зот, майдасидан эса (60 мг атрофида) эркак зот пайдо бўлади. Уларни маккажўхори, тариқ ва бошқа йўғон пояли ўсимликларнинг ерга яқин қисмида кўплаб учратиш мумкин.
Agrotexnik qarshi kurashish chorasi
Парвона билан зарарланган маккажўхорини силосга ўраш.
Biologik qarshi kurashish chorasi
ma'lumot mavjud emas.
Kimyoviy qarshi kurashish chorasi
Ҳар бир ўсимликда 1-2 дона қурт ёки ўсимликнинг 18 фоизи тухум билан зарарланганда зараркунандага қарши таъсир этувчи моддаси эмамектин бензоат препаратлари билан ишлов бериш керак.