Ғўза оққаноти (Bemisia tabaci)
Umumiy ta'rif
Ғўза оққаноти ёш баргларнинг орқа тарафига жойлашади ва санчиб-сўриб озиқланади, сўнгра урчиб тухум қўя бошлайди. Овал шаклдаги майда тухумлар калта ипчага ўрнатилган бўлади. 5-8 кун ўтгач тухумлар қорайиб, улардан личинка очиб чиқади. Дастлабки даврларда ҳаракат қилувчи личинка қулай жойга ўрнашгач, ҳаракатсизланиб бир ерда озиқланади ва икки марта пўст ташлаб нимфага айланади. Нимфа нисбатан қаттиқ қобиққа эга бўлади, у кушандалар ва кимёвий препаратларга чидамлидир. Зараркунанда куз-баҳор даврида иссиқхоналарда ривожланади ва кўпаяди. Баҳорнинг иссиқ кунлари бошланиши билан улар очиқ шароитга кўплаб учиб чиқади ва турли экинларни зарарлай бошлайди. Оққанот тўлиқсиз ривожланадиган ҳашаротдир. У тухум, 3 ни ўтувчи личинка, нимфа ҳамда етук зот (имаго) даврларини бошидан кечиради. Баҳор-куз даврида оққанот 7-8 марта, куз-баҳор пайтида эса иссиқхоналарда 4-5 марта, жами йилига 11-13 авлод бериши мумкин. Зараркунандага 22-27° С ҳарорат ва 70-80% ҳаво намлиги энг яхши ҳисобланади.
Agrotexnik qarshi kurashish chorasi
Юқори агротехника асосида соғлом ва бардошли ўсимликларни ўстириш. Оққанот очиқ шароитда оз бўлиши учун уни иссиқхоналарда ва турли ташкилот хоналаридаги ўсимликларда қиш ойлари давомида қириб туриш керак.
Biologik qarshi kurashish chorasi
Оққанотнинг кушандалари қаторига олтинкўз личинкаларидан ташқари ихтисослашган кушандалари – афелинидлар (Aphelinidae) оиласига мансуб энкарзия ҳамда эретмоцерус авлодларининг намуналари катта аҳамиятга эгадир. Энкарзия кушандаларини махсус лабораторияларда кўпайтириб, иссиқхоналарга ҳамда табиатга чиқариб туриш тавсия этилади.
Kimyoviy qarshi kurashish chorasi
Мошни оққанотдан кимёвий ҳимоя қилиш учун зарурат ўсимлик шоналаш давригача 7-10% ўсимлик зарарланганида вужудга келади. Ғўза оққанотига қарши курашиш учун рухсат этилган инсектицидлар Нурелл-Д, 55% эм. к. (циперфос, сайрен-С, тагрелл-Д, урелл-Д) 1.5 л/га, Суми-альфа, 5% эм. к.0,5-0,6 л/га, Моспилан, 20% н. кук. (тагспилан, камилот, пилармос ва б.), 0.15 кг/га ва б.