Tamaki oqqanoti - (Bemisia tabaci)

Tamaki oqqanoti - (Bemisia tabaci) - Rasm 1
Tamaki oqqanoti - (Bemisia tabaci) - Rasm 2
Tamaki oqqanoti - (Bemisia tabaci) - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Hemiptera туркуми, Aleyrodidae оиласи, Bemisia авлодига мансуб. Оққанот кунгабоқарни майнинг охири – июннинг бошидан зарарлай бошлайди. Улар ёш баргларнинг орқа тарафига жойлашади ва санчиб-сўриб озиқланади, сўнгра урчиб тухум қўя бошлайди. Овал шаклдаги майда тухумлар калта ипчага ўрнатилган бўлади. 5-8 кун ўтгач тухумлар қорайиб, улардан личинка очиб чиқади. Дастлабки даврларда ҳаракат қилувчи личинка қулай жойга ўрнашгач, ҳаракатсизланиб бир ерда озиқланади ва уч марта пўст ташлаб нимфага айланади. Нимфа нисбатан қаттиқ қобиққа эга бўлади, у кушандалар ва кимёвий препаратларга чидамлидир. Зараркунанда куз-баҳор даврида иссиқхоналарда ривожланади ва кўпаяди. Баҳорнинг иссиқ кунлари бошланиши билан улар очиқ шароитга кўплаб учиб чиқади ва турли экинларни зарарлай бошлайди. Оққанот тўлиқсиз ривожланадиган ҳашаротдир. У тухум, 3 ёшни ўтувчи личинка, нимфа ҳамда етук зот (имаго) даврларини бошидан кечиради. Баҳор-куз даврида оққанот 7-8 марта, куз-баҳор пайтида эса иссиқхоналарда 4-5 марта, жами йилига 11-13 авлод бериши мумкин. Зараркунандага 22-27° С ҳарорат ва 70-80% ҳаво намлиги энг яхши ҳисобланади.

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Юқори агротехника асосида соғлом ва бардошли ўсимликларни ўстириш. Оққанот очиқ шароитда оз бўлиши учун уни иссиқхоналарда ва турли ташкилот хоналаридаги ўсимликларда қиш ойлари давомида қириб туриш керак.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Оққанотнинг кушандалари қаторига олтинкўз личинкаларидан ташқари ихтисослашган кушандалари – афелинидлар (Aphelinidae) оиласига мансуб энкарзия ҳамда эретмоцерус авлодларининг намуналари катта аҳамиятга эгадир. Энкарзия кушандаларини махсус лабораторияларда кўпайтириб, иссиқхоналарга ҳамда табиатга чиқариб туриш тавсия этилади.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Ғўзани оққанотдан кимёвий ҳимоя қилиш учун зарурат ўсимлик шоналашдан кейин 1та баргда 25-50 та зараркунанда мавжуд бўлса (50-60% ўсимлик зарарланганган бўлса) вужудга келади. Ғўза оққанотига қарши курашиш учун рухсат этилган инсектицидлар Нурелл-Д, 55% эм. к. (циперфос, сайрен-С, тагрелл-Д, урелл-Д) 1.5 л/га, Суми-альфа, 5% эм. к.0,5-0,6 л/га, Моспилан, 20% н. кук. (тагспилан, камилот, пилармос ва б.), 0.15 кг/га ва б.