Колорадо қўнғизи - (Leptinotarsa decemlineata Say).
Umumiy ta'rif
Қўнғиз озиқланган дала шароитида 20-60 см чуқурликда қишлаб чиқади. Баҳорда ер сатхи 14-15 градус гача қизиши билан учиб чиқади. Баргларнинг остига 12-80 донагача тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Ўртача битта қўнғиз 400-700 донагача, айрим пайтларда 2400 гача тухум қўяди. Тухуми 5-17 кун ривожлангандан кейин личинка чиқади ва ўсимлик билан озиқланиб, 16-34 кун ичида 4 марта пўст ташлайди. Личинкалари ерга тушиб 5-15 см чуқурликда ғумбакка айланади. Ғумбак ривожланиши 12-24 кун давом этади. Личинка ва қўнғизи баргни еб шикастлайди. Колорадо қўнғизи 1-3 марта авлод беради.
Agrotexnik qarshi kurashish chorasi
Ерларни экишга тайёрлаш кузда 28-30 см чукурликда шудгорлаш, уруғларни экишга тайёрлашда албатта картошка тугунакларини саралаш ва экишдан олдин давлат реъестридан ўтган препаратлар билан дорилаш ва бошқалар. Картошка ўсимликларини агротехника тадбирларини (ер танлаш, алмашлаб экиш, ўғитлаш, кўчат етиштириш, ерни экишга тайёрлаш, экиш муддати, калинлиги ва схемаси, парваришлаш, суғориш) тўғри ташкил, бир оилага мансуб сабзавот экинлари ва бир турдаги сабзавот ўсимликларини (масалан картошка ўсимлигидан сўнг келгуси йили яна ўша далага картошка биp epдa биp ўcимлик cypyнкaли экиш тавсия этилмайди. Чунки бундай ҳолатларда ўсимликларни зарарли организмлар билан зарарланиш ҳолатлари юқори бўлади.
Biologik qarshi kurashish chorasi
ma'lumot mavjud emas.
Kimyoviy qarshi kurashish chorasi
Таркибида Фипронил, Фипронил + имидаклоприд, Альфациперметрин , Ацетамиприд, Динотефуран , Имидаклоприд, Имидаклоприд + альфа-циперметрин, Имидаклоприд + Лямбдацигалотрин, , Лямбдацигалотрин + ацетамиприд , Спиромезифен асосли препаратлар ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади.