Иссиқхона оққаноти – (Trialeyrodes vaporariorum Westw).

Иссиқхона оққаноти – (Trialeyrodes vaporariorum Westw). - Rasm 1
Иссиқхона оққаноти – (Trialeyrodes vaporariorum Westw). - Rasm 2
Иссиқхона оққаноти – (Trialeyrodes vaporariorum Westw). - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Оққанотлар (Aleyrodidae) оиласига мансуб Тухумлари оқ - сарғиш рангга эга бўлиб, урчиган оққанот ўсимлик барглари остига овал шаклдаги майда тухумлар қўяди. Личинкалари сарғиш ва жигарранг, кўп миқдорда бўлиб, баргларнинг пастки қисмида жойлашган. Ғумбаклик даврида тўкилган хазонлар орасида, дарахтлар кавакларида қишлайди. Ривожланиши бир мунча мураккаб, биринчи ёшдаги личинкалари ҳаракатчан, кейинги ёшдагилари ҳаракасиз, ён ва устки қисмлари ипсимон, найчали ғубор билан қопланган. Личинкалар кейинчалик ғумбакка айланади.Етук вакиллари майда ва оқ рангда бўлиб, устки томонда бироз оқ мумсимон кукун билан қопланган сариқ танага эга. Урғочиларнинг узунлиги 1,1-1,2 мм, эркаклари бироз кичикроқ. Урғочиларининг антенналари эркакларникига қараганда узунроқ. Орқа оёқлар олдинги жуфт оёқлардан каттароқ бўлади. Оққанот -тухум, 3 ёшли личинка, нимфа ва етук зот (имаго) даврларини кечиради. Асосан бу қуртлик (личинка) даврида, ва етук зот пайтида ҳам ўсимликнинг ёш барглари орқасига ўтиб санчиб-санчиб барг ва ўсимликка зарар етказади. Тухумлар калта ипчага ўрнатилган бўлади. 5-8 кун ўтгач тухумлар қорайиб, личинкалар очиб чиқади. Оқ қаноқ ўсимликни асосан личинкалик даврида зарарлайди. Баҳор - куз пайтларида 7-8 марта, куз-баҳор пайтларда 3-4 марта, яъни йил давомида 11-12 марта авлод беради. .

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Картошка ўсимликларини агротехник тадбирларини (ер танлаш, алмашлаб экиш, ўғитлаш, кўчат етиштириш, ерни экишга тайёрлаш, экиш муддати, калинлиги ва схемаси, парваришлаш, суғориш) тўғри ташкил, бир оилага мансуб сабзавот экинлари ва бир турдаги сабзавот ўсимликларини (масалан помидор ўсимлигидан сўнг келгуси йили яна ўша далага помидор) биp epдa биp ўcимлик cypyнкaли экиш тавсия этилмайди.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Биологик усулда эса ҳар 5 личинкасига биттадан трихонорус энтомофаги тўғри келадиган ҳисобда фойдаланиш самаралидир. Оққанот сонини камайтириш мақсадида сариқ ёпишқоқ экранлардан фойдаланиш. Энкарзия паразитини 1:20, 1:10, 1:5 нисбатда қўллаш тавсия этилади.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Таркибида Ацетамиприд асосли “Ямаприд” 20% SP, с.э.кук. 0,35-0,3 кг/га, Имидаклоприд асосли “Гауччо” 70% н.кук. 0,125 кг/га., Абамектин + ацетамиприд асосли “Aboplan Ekstra”, эм.к. 0,15 л/га., Фипронил асосли “Mostar” 20% н.кук. 0,3, кг/га, Динотефуранасосли “Tenchu” 20% с.э.г. 0,7-1,0 кг/га., таркибида Спиротетрамат 120 г/л + имидаклоприд 120 г/л тасосли “Мовенто Энерджи”, к.с. 0,4-0,5 л/га ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади.